Келаси йили Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Ҳар икки назорат учрашуви ҳам Тошкентда 26, 27 июнь кунлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Осиё Чемпионати 2016 йилнинг 9–21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Мусобақанинг энг яхши тўрт жамоаси Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун йўлланма олади.