АҚШнинг General Electric компанияси ўзининг Япониядаги бўлинмасини 5 млрд долларга сотиши мумкин, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси.

Компаниянинг Япониядаги бўлинмаси саноат корхоналарини кредитлаш ва харидлар билан шуғулланади. Бу бўлинмани Mitsubishi UFJ Financial Group Inc. ва Sumitomo Mitsui Financial Group компаниялари сотиб олиши мумкин.
Аввалроқ General Electric АҚШдаги тижорий кредитлаш бўйича бўлинмасини тахминан 74 млн долларга сотиши мумкинлиги маълум қилинганди.