Германиядаги ташландиқ супермаркетда бешта жасад солинган тобутлар топилди. Бу ҳақда NBC News телеканали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳодиса Клостерфельд шаҳрида рўй берди. Маҳаллий тобутчи супермаркет биносидан бўш тобутларни ва бошқа ускуналарни сақлаш учун фойдаланишга рухсат олган. Бироқ супермаркетдаги музлатгичда тобутларга солинган бешта жасад топилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маҳаллий расмий вакиллари бу “топилмадан” ҳайратга тушишган.

Айни пайтда жасадлар крематорийга етказилган, воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.