Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Хитойга расмий ташриф билан бўлади. Унинг сафари уч кун давом этади.
Матбуотда маълум қилинишича, учрашувлар чоғида биринчи навбатда иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Шу билан биргаликда, экспертларнинг фикрича, баҳсли ҳудудлар мақоми борасида ҳам музокаралар юритилади.