Канаданинг Bombardier компанияси энг йирик саналган Global 5000 ва Global 6000 бизнес самолётларини ишлаб чиқаришни қисқартиради. Бунга Россия ва Хитойда талабнинг тушиб кетганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.

Bombardier Business Aircraft президенти Эрик Мартелнинг Bloomberg агентлигига берган маълумотга қараганда, бу борада батафсил маълумотлар тез кунда кенг жамоатчиликка эълон қилинади.
Айни кунларда компаниянинг Канада ва Шимолий Ирландиядаги заводларида Global моделларини ишлаб чиқариш билан 4 500 киши шуғулланмоқда. Ишлаб чиқаришнинг қисқариши ишчилар сонига ҳам маълум таъсир кўрсатиши айтилмоқда.