Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Икер Касильяс Чемпионлар Лигаси иккинчи яримфиналининг жавоб учрашувида “Ювентус”га қарши ўйинда асосий таркибда ўйинга тушди.

Шу тариқа, Касильяс “Барселона” яримҳимоячиси Хавидан кейин Чемпионлар Лигасида 150 та ўйин ўтказган иккинчи футболчига айланди.

Маълумот учун, 33 ёшли Касильяс уч маротаба Чемпионлар Лигаси ғолиби унвонини қўлга киритишга муваффақ бўлган.