Кувайтда давом этаётган дюздо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Шарофиддин Болтабоев (- 73 кг) ва Шарофуддин Лутфуллаев (- 60) жамоага дастлабки медалларни келтиришди.
Болтабоев финалда Жанубий Корея вакили Ан Чанг Ринуга мағлуб бўлиб, кумуш медал билан кифояланди. Лутфуллаев эса бронза учун курашда ғолиб келган.
Қайд этиш жоизки, Шарофуддин Лутфулаев жорий йилда Туркия, Польша ва Грузия мамлакатларида бўлиб ўтган халқаро Гран-приларда ғолиб бўлганди ва 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.
Кувайтдаги турнирда Ришод Собиров (- 66 кг), Дилдор Убайдуллаев (- 52 кг) ва Шохид Назаров (- 57 кг) ҳам ўз иштирокларини давом эттиришган.
14 май кунги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоасининг яна 5 нафар вакили татамига чиқади. Бугун Яғё Имомов (-81 кг), Шерали Жўраев (-90 кг), Рамзиддин Саидов (-100 кг), Абдулла Тангриев (+100 кг) ва Гулноза Матниязова (-70 кг) чиқиш қилади.