Нью-Йоркдаги Christie's ким ошди савдосида кўзи 35 каратли Кашмир ёқутидан ясалган узук 7.3 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Ҳисоб-китобларига қараганда, лотнинг номаълум эгаси узукнинг ҳар бир карати учун 209689 доллар сарфлаган.
Бундан ташқари, узукка олмос тошлар қадалган. Ёқут “ёстиқ” усулида қирраланган.

Кашмир ёқутлари бу турдаги бошқа тошлардан кўра қимматроқ баҳоланади. У кўк рангга эга бўлиб, бинафша ранг жилоланади.