Март ойининг бошида Оқ Уйда содир бўлган воқеага алоқадор АҚШ Махфий хизматининг кўзга кўринган ходимларидан бири истеъфо беради. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 4 март куни Оқ Уй панжаралари яқинида шубҳали пакет ташлаб кетилган. Пакет хавфсизлик ходимлари томонидан текширилаётган чоғда икки агент машинада панжарага келиб урилган. Аниқланишича, улар маст бўлган. Текширув ўтказаётган хавфсизлик ходимлари ширакайф ҳамкасбларини қўйиб юбориб, бир ҳафтадан сўнг барибир раҳбариятни воқеадан хабардор қилган. Ушбу воқеага муносабат билдирар экан, махфий хизмат раҳбари Жозеф Клэнси уни “куракда турмайди” деб баҳолади.
Телеканалда айтилишича, хизматда катта мансаблардан бирини эгаллаган агент Марк Коннолининг истеъфо бериши кутилмоқда.