2015 йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқаи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртинчи раундида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Руминия Ташқи ишлар вазирилигининг стратегик масалалар бўйича Давлат котиби Даниэль Лонитани қабул қилди.

Учрашувда турли соҳаларда, жумладан “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” шаклида, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда глобал ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу куннинг ўзида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Мазкур маслаҳатлашувларда Ўзбекистон-Руминия тартибининг қатор масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар давомида сиёсий ва парламентлараро муносабатларни янада чуқурлаштириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари, шунингдек ўрта ва кичик бизнес вакилларининг тўғридан-тўғри алоқаларини мустаҳкамлаш лозимлиги қайд этилди.

Учрашувда таълим ва соғлиқнинг сақлаш муассасалари, маданият ва санъат арбоблари ўртасидаги шерикчиликни кенгайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Руминия Элчиси Ромео Станчу иштирок этди.