Ўзбекистонлик инструкторлар ФИФА семинарида иштирок этади

Спорт 14 Май 2015 714

3 – 8 июнь кунлари Малайзияда ФИФАнинг “FUTURO III” дастури доирасида ҳакамлар инструкторлари учун ўқув-курси ташкил этилади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, семинарда Осиёнинг 37 мамлакатидан 123 нафар техник, фитнесс ҳамда футзал инструкторлари иштирок этади.

Ушбу семинарларда Ўзбекистондан Владислав Цейтлин, Марат Исмоилов, Радик Хуббиев ҳамда Шухрат Пўлатов иштирок этишади.

Кўпроқ янгиликлар