Биологларнинг фикрича, пашша миясида ўзига хос туғма компас мавжуд. Бу бир гуруҳ нейрон бўлиб, пашшанинг йўналиш танлашига жавоб беради. Ушба тадқиқотга бағишланган мақола Nature журналида чоп этилди.

Кўпгина жониворларнинг миясида шунга ўхшаш ички компас бор; унинг ёрдамида жониворлар у ердан бу ерга кўчиб юради, овқат қидиради ва ҳ.к.
Бундай тизимнинг пашшаларда ҳам бор-йўқлигини аниқлаш учун олимлар уларни махсус маконга жойлаштириб, мия фаолиятини ўрганиб чиқишди. Натижада пашша миясининг эллипссимон бўлинмасида компас вазифасини бажарувчи нейронлар жойлашгани аниқланди.