АҚШ Мудофаа вазирлиги Сенатдан россияликлар томонидан ишлаб чиқарилган ракета двигателларини (РД-180) сотиб олишга рухсат беришини сўради. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизматига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.
"Шу ҳақдаги мактуб Сенатга юборилган. Мактубда мудофаа соҳасидаги қудратни кенгайтириш учун РД-180 ракета двигателлари сотиб олишга рухсат сўралган", дейилади Пентагон хабарида.
Қайд қилинишича, АҚШ томони РД-180 асосида янги ракета двигатели ишлаб чиқишни мўлжаллаган.