Украина президенти Пётр Порошенко Германиянинг ZDF телеканалига берган интервьюсида берган интервьюсида Путинни яна бир бор Украинага 11 минг ҳарбий юборишда айблади.
Телебошловчи унинг сўзлари мантиққа тўғри келмаётганини, тилга олинган ҳарбий қўшилмалар Москвадаги парадда иштирок этганини таъкидлади. Бунга жавобан Порошенко Россия газеталарини ўқимасликни маслаҳат берди.
“Сизга бу изоҳ учун миннатдорчилик билдираман, аммо барибир Россия газеталарини ўқимасликни маслаҳат бераман. Бундай бемаънигарчилик фақатгина мана шу манбадан ўрин олиши мумкин”, – деди Украина етакчиси.