Қашқадарёга “Саломатлик поезди” орқали ижтимоий ёрдам етказилди

Ўзбекистон 14 Май 2015 798

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Саломатлик поезди” Қашқадарё вилоятининг Оқработ ва Деҳқонобод темир йўл бекатларида бўлди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ушбу хайрия акцияси, чекка туманлар ва бориш қийин бўлган ҳудудлар аҳолиси, айниқса, ёши улуғ инсонларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга манзилли мурувват ёрдами кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятли ҳисобланади. 

“Акция кунлари, шунингдек, ногирон болалар, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳолига дори-дармон ва тиббий анжомлар, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди”, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филиали раҳбари Гулнора Шарипова. 

Тадбир доирасида Деҳқонобод тумани маркази ва Оқработ қишлоқларидаги 750га яқин киши чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Кексалиги ёки оғир бетоблиги сабаб шифокорлар қабулига кела олмаган беморлар хонадонларига бориб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Истиқлол маҳалласида яшаётган Беккамтош момо Хуррамова биринчи гуруҳ ногирони. Мутахассислар беморнинг уйида унинг касаллик тарихини ўрганиб, тегишли тавсиялар берди. Ногиронлик аравачаси тақдим этилди. 

Тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва ногиронларга, тиббий-ижтимоий муассасаларга қарийб 800 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари, кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари, ўқув қуролларидан иборат мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар