Рамзон Қодиров 17 ёшли келинни Галкинга қиёслади

Жаҳон 14 Май 2015 8568

Рамзон Қодиров 57 ёшли чечен полициячиси ва 17 ёшли чечен қизининг никоҳ тўйи ҳақидаги маълумотга Пушкиннинг сўзлари билан изоҳ бериб ўтди.

“Севги олдида барча ёш вакиллари бўйин эгади”, деб Пушкиннинг “Евгений Онегин” асаридан парча келтириб ўтди Қодиров.

Қодировнинг айтишича, ушбу тўй атрофидаги шов-шув “қандайдир либерал жаноблар томонидан буюртирилганга ўхшайди”.

“Кўпчилик Виктор Ерофеевни танийди. Ақлли, доно одам. Рафиқаси ўзидан 40 ёш кичик. Андрей Кончаловский бўлса рафиқасидан 36 ёшга катта. Владимир Шаинский эса бор-йўғи 41 ёшга катта. Градский – 33 ёшга, Гордон – 30 ёшга, Дибров 31 ёшга ўз рафиқаларидан катта. Ҳамма томонидан севимли бўлган Алла Пугачева эса ўзидан 27 ёш кичик бўлган Максим Галькинни эр қилиб олди. Ва уларнинг бари бахтли! Бу ҳолатлар ҳеч кимни таажжублантирмайди, ҳеч ким Тергов қўмитаси ва прокуратурадан тергов ўтказишни сўрамайди”, деб ўз фикрини билдириб ўтди Чеченистон раҳбари.

Аввалроқ Қодировнинг матбуот котиби тўй ҳақидаги маълумотни инкор этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистоннинг Ножай-Юрт тумани ички ишлар бошқармаси полиция бўлими раҳбари 57 ёшли Нажуд Гучигов 17 ёшли Хади Гойлабиевани ўзига иккинчи хотин қилиб олмоқчи бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, уларнинг тўйи 2 майда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ тўй бўлиши арафасида келиннинг ҳамқишлоқлари “Новая газета”га қиз ҳам, унинг оиласи ҳам бу никоҳни хоҳламаётганини Чеченистон раҳбарига етказишини сўраб мурожаат қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар