13 майдан бошлаб Россия Марказий банки халқаро захираларни тўлдириб бориш мақсадида мунтазам равишда валюта сотиб олишни йўлга қўяди. Бу ҳақда банкнинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Маълум бўлишича, бу борадаги молиявий амалиётларнинг кунлик ҳажми 100-200 млн долларни ташкил қилади. Валюта сотиб олинишининг курс ўзгаришларига таъсир ўтказмаслиги учун амалиётлар кун бўйича тақсимот қилинади. Валюта бозорида жиддий ўзгаришлар содир бўлган тақдирда молиявий амалиётлар ҳажми қайта кўриб чиқилиши мумкин.