Семириш муаммоси АҚШ иқтисодиётига 1.1 трлн доллар зарар келтириши мумкин

Жамият 14 Май 2015 2026

Семириш муаммоси АҚШ иқтисодиётига жиддий зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Times газетаси Брукинг институтида ўтказилган тадқиқотга таянган ҳолда маълум қилди.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, айни пайтда семиришдан азият чекаётган 12.7 млн болалар ёшлари улғайганга қадар оза олмаса, уларга қаратилажак ижтимоий харажатлар 1.1 трлн долларни ташкил қилади. Бу сумма АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 6.6 фоизига тенгдир.
Илгарироқ семиришнинг АҚШ иқтисодиётига келтирадиган зарари бундан уч баробар кам бўлиши айтилган эди.

Брукинг институти тадқиқотчиси Мэттью Касманнинг таъкидлашича, келтирилган рақамлар “айсбергнинг учи” холос, иқтисодиётга келтириладиган зарар бундан-да каттароқ бўлиши мумкин.
Бугунги кунда АҚШда вояга етганларнинг 34.9 фоизи семиришдан азият чекади. 90-йилларда уларнинг мамлакат аҳолисидаги улуши 10 фоизни ташкил этарди. Шу пайтнинг ўзида семиришга учраган ёшлар миқдори 5 фоиздан 17 фоизга етди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар