Футбол бўйича Сербия олий логасининг 28-турида "Партизан" сафарда "Напредак"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Натижада бу жамоа ҳисобидаги очколар 69тага етди ҳамда бу белградликларнинг турнир якунланишига 2 тур қолганида чемпионликни нишонлашлари учун етарли бўлди. Бу "Партизан" учун 26-чемпионлик сифатида тарихга кирди. Иккинчи ўрин учун "Црвена Звезда" ва "Чукарички" жамоалари рақобатлашмоқда.
Жамоа ўзининг 19та чемпионлик титулини Югославия давлати тарқалиб кетмаган даврда қўлга киритган бўлса, Сербия даврида 7 марта чемпионликка эришилган.