Шон Конвэй Буюк Британия ҳудудини пиёда ва сузган ҳолда кезиб чиқди

Спорт 14 Май 2015 590

Жорий йилнинг март ойида Шон Конвэй исмли британиялик ҳаваскор спортчи Шотландиянинг Джон-О`Гротс қишлоғидан йўлга чиқиб, 3 май кунида Корнуолл графлигидаги Лендс-Энд (“Дунё чеккаси”) бурнида саёҳатини якунига етказди. Конвэй тажрибали спортчи бўлиб, бундан аввал ҳам шундай ҳаракатларни амалга оширган.

2008 йилда у бутун Буюк Британияни (1600 км масофа) велосипедда кезиб ўтган. 2013 йилда эса Корнуолл графлигидан Шотландиягача денгиз соҳил бўйлаб 1448 км сузиб ўтди. Конвэй яхши тайёргаликка эгалигига қарамасдан, у амалга оширган триатлон (югуриш, сузиш, велосипедда юриш) осон кечмади. Шон барча сафар анжомларини елкасига юклаб олганча кунига тахминан 48 км йўл босиб ўтди. Кечалари чодирда тунади. Шон сафари чоғида жароҳатлар олди, сув ва егулик билан муаммоларга дуч келди. Бироқ у ўзининг сафаридан кўнгли тўлди ва барча мухлисларига миннатдорчилигини билдирди.

“34 ёшли экстримал спортчи умумий ҳисобда 5150 км йўл босиб ўтди. Унинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишини кўплаб одамлар кузатиб борган. Шон ижтимоий тармоқларда ўз ютуқлари ҳақида оммани хабардор қилиб турди. Шон билан ҳамфикр бўлган кўплаб одамлар худди “Форрест Гамп” фильмидаги Том Хэнкс қаҳрамони АҚШ бўйлаб уч йил югуриб ўтганида унга қўшилган одамлар каби унга сафарнинг турли босқичларида ҳамроҳ бўлишди. Шоннинг инстаграмдаги аккаунтида кўплаб қизиқ нарсаларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин”, деб ёзмоқда The Daily Mail нашри.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар