Украина Олий Радаси Симферополь Халқаро аэропортига икки карра қаҳрамон, афсонавий учувчи Аҳмадхон Султон номини берди. Бу ҳақда “Крымские новости” агентлиги хабар бермоқда.

Аҳмадхон Султон (Аметхан Султан) – қрим татар халқининг қаҳрамони бўлиб, уруш йиллари Рейхнинг 49та самолётини уриб туширгани билан машҳур. Икки карра СССР Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

“Ватан қанотлари” (Ватан къанатлары) авиаторлар ташаббускор гуруҳи 5 йил давомида Симферополь Халқаро аэропортига унинг номини бериш учун курашиб келди. Ўтган йилнинг охирида улар тўғридан-тўғри Украина президенти Пётр Порошенкога мурожаат қилишди. Порошенконинг ташаббуси билан қарор муҳокамаси Олий Рада муҳокамага қўйилди. Қарор лойиҳасини 240 депутат маъқуллади.