Украинада давлат манфаатларига 2 млрд гривна (97.3 млн доллар) зарар келтирилганлиги юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарномадан маълум бўлди.
Терговчилар гуруҳининг фикрича, давлат пуллари 2012-2013 йилларда “Госинвестпроект” давлат ташкилоти билан алоқадор фирмаларга кредит шаклида берилган. Уларнинг бу хатти-ҳаракатларига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Амалдорларга хизмат мансабидан ўз манфаати йўлида фойдаланиш ва жиноий йўл билан топилган даромадни легаллаштириш айби қўйилмоқда.