Хакерлар Starbucks қаҳвахоналар тармоғининг тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган мобиль дастурини бузиб очишди, деб хабар бермоқда CNBC телеканали.

Товламачилар фойдаланувчиларнинг аккаунтларини очиб, уларнинг ҳисобларидан барча пулларни ечиб олмоқда. Сўнгра кредит ва дебет карталар рақамларини олиш учун автоматик қайта юкланиш функциясидан фойдаланишмоқда.

“Биз ўз мижозларимизнинг маълумотларини ҳимоялаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммамизга оламиз ва ҳар қандай товламачилик фаолиятини тўхтатишга ҳаракат қиламиз. Мижозларимизнинг хавфсизлиги биз учун жуда муҳим ва биз бу муаммоларни ҳал қилишга жиддий қараймиз”, деб изоҳ бериб ўтилди ушбу ҳолат юзасидан компания матбуот хизматида.

Аввалроқ Starbucks компьютерларидаги бузилишлар сабабли америкаликлар текинга қаҳва ича олганлари маълум қилинганди.