Саудия Арабистонида қувғинликда бўлган Яман ҳукумати хусийчиларни қўллаб-қувватлаётган Эрондан ўзининг элчисини чақиртириб олаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Яман Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ Эрон армияси Яманга инсонпарварлик юкини олиб кетаётган “Эрон шахид” кемасига ҳужум қилган исталган давлатга қарши жанговор ҳаракатларни бошлашга тайёрлиги ҳақида маълумот берилганди.