Янги Зелландияда ўтадиган жаҳон чемпионатига борадиган Ўзбекистон U-20 таркиби эълон қилинди

Спорт 14 Май 2015 2100

11 май куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти ҳузуридаги Мураббийлар Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда кун тартибидаги асосий масала ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ва унга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг қай тарзда тайёрлангани, режалар ва мақсадлар борасида бўлди.

Мажлисда Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров сўз олиб, жамоасининг 30 май кунида бошланадиган мундиалга қай тарзда тайёргарлик кўргани ва бўлажак йиғинлар ҳақида маъуломот берди.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси олтита ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, унда 13та ўртоқлик ва назорат учрашувлари ўтказди. Бу йиғинлардан Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини аниқлаб олиш ва футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида фойдаланиди.

Кўп ҳолларда футболчилар ўзларидан катталар билан ўйнашди. Шунингдек, Уругвай, Португалия, Янги Зеландия каби терма жамоалар билан ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тенгдошлари билан куч синашди.

“Менимча, яхши ўйинлар бўлди ва бизга катта фойда берди. Гарчанд терма жамоанинг асосии сифатида Жаҳон чемпионатига йўлланма олган жамоа таркиби олинган бўлса-да, биз йиғинларда янги футболчиларни, янги номзодларни ҳам кўздан кечирдик. 45 нафар футболчидан биз 26 футболчини танлаб олдик. Улардан 21 нафари Жаҳон чемпионатига борадиганлари бўлса, 5 футболчи заҳира рўйхатига тушди. Футболчиларнинг географияси ҳам кенг – “Бунёдкор”дан 10, “Пахтакор”дан 7, “Насаф” 3, “Локомотив” 2 футболчи билан рўйхатга кирган. Рўйхатда Навоий, Наманган, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон вилоятларидан, шунингдек, пойтахт Тошкентлик футболчиларнинг борлиги селекция ишлари Республика бўйлаб амалга оширилганига ишора”, дейди Равшан Ҳайдаров.

Таркибда бу йили ўз клублари билан Осиё чемпионлар лигасида ўйнаб, катта тажриба тўплаган янги лидерлар бор. Масалан, “Пахтакор”дан Жавоҳир Соҳибов, “Насаф”дан Одилбек Ҳамробеков, “Бунёдкор”даги Акрам Комилов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов ва Забиҳилло Ўринбоев кабилар ана шулар жумласидандир.

Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини 3 майда бошланди. Ушбу йиғиннинг биринчи босқичи 6 майгача давом этиб, унда Қирғизистон олимпия терма жамоаси билан куч синашилди ва унда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Иккинчи босқич 11 майдан 20 майгача Тошкентда давом этади ва унда “Оқтепа” футбол клуби билан назорат ўйини ўтказишни режалаштирилган.

20 май куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландияга учиб кетади. 22 май куни жамоа Янги Зеландияга етиб боради.

28 майгача Веллингтонда йиғин ўтказилади. 24 май куни Веллингтонда Панама билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 28 май куни эса гуруҳ ўйинларига тайёргарлик кўриш учун жамоа Крайстчерч шаҳрига учиб кетади.

Аввалроқ, U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистоннинг ўйинлар тақвимини келтириб ўтгандик.

Қуйида Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг 11-20 май кунларидаги йиғинига чақирилган ва Жаҳон Чемпионатига борадиган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар:

Дилшод Ҳамроев (“Қизилқум”)

Ботирали Эргашев (“Пахтакор”)

Сарвар Каримов (“Локомотив”)

Ҳимоячилар:

Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”)

Акромжон Комилов (“Бунёдкор”)

Аббосжон Отахонов (“Пахтакор”)

Иброҳим Абдуллаев (“Пахтакор”)

Нажмиддин Нормуродов (“Насаф”)

Одил Ҳамробеков (“Насаф”)

Достон Турсунов (“Нефтчи”)

Яримҳимоячилар:

Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”)

Жавоҳир Сиддиқов (“Пахтакор”)

Тимур Толипов (“Пахтакор”)

Отабек Шукуров (“Бунёдкор”)

Сардор Азимов (“Бунёдкор”)

Миржамол Қосимов (“Бунёдкор”)

Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”)

Ҳужумчилар:

Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)

Забихулло Ўринбоев (“Бунёдкор”)

Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”)

Равшан Хурсанов (“Пахтакор)

Захирадагилар:

Дарвозабон: Шерзод Абдураимов ("Цементчи")

Ҳимоячи: Эргаш Исмоилов ("Бунёдкор)

Яримҳимоячи: Дониёр Нарзуллаев ("Насаф")

Ҳужумчилар: Аслиддин Абдиев ("Машъал"), Темур Усмонов ("Локомотив")

Таъкидлаш керакки, 18 май, душанба куни соат 12:00да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда жамоа яримҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар