“Top Gear” кўрсатувининг собиқ бошловчиси Жереми Кларксон ва унинг бу кўрсатув бўйича ҳамкасблари интернетда “House of Cards” (“Картадан ясалган уй”) кўрсатуви номига монанд “House of Cars” (“Автомобиль уйи”) деб номланган автомобиллар ҳақидаги янги шоуни бошлашни режалаштирмоқдалар. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу кўрсатув Netflix стриминг ресурсида йўлга қўйилиши мумкин.

Нашр маълумотларига кўра, Жереми Кларксон, Жеймс Мэй, Ричард Хаммонд ва кўрсатувнинг собиқ ижрочи продюсери Энди Вилман интернет-гигант билан музокаралар олиб бормоқдалар.