Аргентинанинг “Бока Хуниорс” жамоаси мухлислари Либертадорес Кубоги 1/8 финали учрашувининг танаффусида “Ривер Плейт” футболчиларига қалампирли газ пуркади.
Биринчи тайм тугагач, жамоалар кийиниш хонасига йўл олдилар. “Бока” мухлислари хавфсизлик тоннелида тирқиш топиб, у орқали “Ривер” футболчиларига қарата қалампирли газ пуркаган. Бунинг натижасида бир қанча ўйинчи зарарланган. Учрашув бир соатга тўхтатиб қўйилди. Ахийри ҳакамлар “Альберто Армандо” ўйингоҳида ўтказилаётган учрашувни давом эттирмасликка қарор қилдилар.
Воқеа Жанубий Америка футбол конфедерацияси томонидан кўриб чиқилади.
“Бока Хуниорс” ва “Ривер Плейт” жамоалари ўртасидаги суперклассико футболдаги энг йирик дербилардан бири саналади. Аргентинанинг 70 фоизи бу икки жамоадан бирига мухлислик қилади.
1/8 финал босқичининг биринчи учрашуви 1:0 ҳисоби билан “Ривер Плейт” фойдасига ҳал бўлган эди.