1994-2014 йиллар орасида Ўзбекистонда гиёҳвандлик билан боғлиқ 193 мингдан ортиқ жиноят фош қилинган. Бу жиноятлар доирасида 66.8 тонна гиёҳванд моддалар қўлга олинган ва йўқ қилинган.

Бу маълумотлар Тошкентда бўлиб ўтган “Гиёҳванд моддалар тарқалишига қаршилик кўрсатиш ва профилактика чоралари: миллий ва хорижий тажриба” конференцияси чоғида айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, гиёҳванд моддаларга ружу қўйган шахслар сони камайгани маълум қилинди. 2001-2014 йилларда гиёҳвандликка чалинганлар сони 100 минг кишига 25.3дан 3.8га қисқарган.