АҚШ ҳукумати 2016 йилда Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан яна бир учрашув ташкиллаштирмоқчи. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, кейинги йилдаги учрашув бу сафаргисида кўтарилган мавзуларни ривожлантиришга бағишланади. Ушбу учрашув қачон ва қаерда ташкил этилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Шунингдек, АҚШ етакчиси Кэмп-Дэвидда Яқин Шарқдаги вазият бўйича очиқ ва самимий муҳокама бўлганлигини таъкидлаб ўтди.