Абдулла Тангриев дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Спорт 15 Май 2015 2335
Кувайт давлатида 13-14 май кунлари ўтказилган Осиё чемпионатида Олимпиада ўйинларининг кумуш медаль совриндори, Жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Абдулла Тангриевнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилди
 
Оғирлик вазни 100 кг.дан юқори бўлган полвонлар беллашувида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдулла Тангриев нимчорак финалда ҳиндистонлик Удайвир Синҳни, чорак финалда япониялик Кента Нишигатани, яримфиналда мўғулистонлик Темюлен Баттулгани мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал беллашувида қирғизистонлик Юрий Краковецкийдан устун келди. 
 
Ушбу қитъа чемпионатида терма жамоамиз аъзоларидан, шунингдек, Гулноза Матниёзова (-70 кг) ва Шарофиддин Болтабоев (-73 кг) кумуш, Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ҳамда Шерали Жўраев бронза медалига сазовор бўлишди. 
 
Осиё чемпионатида иштирок этган қолган ҳамюртларимиз Ришод Собиров (-66 кг), Яҳё Имомов (81 кг) ва Рамзиддин Саидов (-100 кг) бешинчи, Дилдора Убайдуллаева (-52 кг) еттинчи ўринларни эгаллашди. 
 
Шу тариқа, 1 та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалига эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Ж.Корея, Мўғулистон ва Хитой давлатларидан кейин 5-ўринни эгаллади.
Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар