АҚШ Форс кўрфазидаги иттифочиларини ташқи агрессиядан ҳимоя қилишга тайёр. Бу ҳақда президент Барак Обаманинг Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан учрашуви якунларига кўра эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.
“Президент Обама Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бўйича иттифоқчилари билан минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан барча манфаатдор эканлигини яна бир тасдиқлади. АҚШ иттифочилари ва ҳамкорларини ташқи агрессиядан ҳимоя қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланади”, – деб таъкидланади баёнотда.
Илгарироқ Обама 2016 йилда ҳам араб давлатлари раҳбарлари билан учрашиши маълум қилинган эди.