АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Жон Болтон президентлик сайловларида иштирок этиш фикридан қайтди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

“Мен ишонаманки, негизи куч орқали тинчлик ўрнатиш бўлган Рейген юритган ташқи сиёсатни қўллаган ҳолда бизнинг келажагимизга катта ҳисса қўша оламан”, деб айтди Болтон.

Шу билан бирга Болтон ўзини реалист деб ҳисоблагани учун унинг сайловолди кампанияси “барибир амалга ошмаган бўларди”, деб таъкидлаб ўтди.

Болтон АҚШнинг собиқ президентлари Рональд Рейган, Жорж Буш-катта ва Жорж Буш-кичикнинг маъмуриятларида ишлаган. У ташқи сиёсатда Россияга қарши кескин қарашлар тарафдори эканлиги билан машҳур.