Бошлиқдан 50 млн сўм ундиришни истаган ходим тилхатни сохталаштирди

Жамият 15 Май 2015 2457

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги хусусий корхоналардан бирининг собиқ ходими ўз бошлиғидан пул ундириш учун унинг номидан сохта тилхат ёзиб, ички ишлар бошқармасига арз қилди. Аммо текширув натижасида унинг ўзи ҳужжатларни сохталаштиришда айбланиб, судга топширилди.

“Огоҳ” газетасида ёзилишича, 1959 йилда туғилган Толиб Эшназаров қурилишга ихтисослашган МЧЖ директори Оқилхон Қосимов билан танишиб қолиб, ўзини қурувчи деб таништирган ва синов муддатига ишга олинган. Ўша пайтда МЧЖ тоғ оромгоҳи қуриш бўйича тендерда иштирок этаётган эди. Қосимов фирма муҳри туширилган ва ўзининг имзоси қўйилган бўш қоғозни Эшназаровга бериб, ўзи йўқлигида, шошилинч вазиятларда ишлатишини айтган.

Синов муддати тугагач, Эшназаровнинг ишлашини ёқтирмаган Қосимов уни бўшатиб юборган. Собиқ бошлиғидан қасос олиш учун Эшназаров унинг олдига бориб, турил баҳоналар билан 1 800 000 сўм тама қилган. Аммо иккинчи сафар Қосимов пул беришдан бош тортган.

Шунда Эшназаров муҳр ва имзо қўйилган бўш қоғозга принтердан тилхат чиқартириб, ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Тилхатда Қосимов гўёки фирма балансидаги Lacetti машинасини унга 50 млн сўмга сотгани акс этган. Эшназаров Қосимовга бу пулларни бергани, аммо машинани олмаганини иддао қилган.

Ўтказилган текширувларнинг дастлабки босқичларидаёқ Эшназаровнинг ёлғон гувоҳлик бераётгани аниқланган. Натижада унинг ўзи ёлғон гувоҳлик бериш ва қаллобликда айбланиб, судга топширилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар