Бугун, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябридаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланиб келади.
Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила инстути билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир. Байрам муносабати билан ҳар йили БМТ бош котибининг мурожаати эълон қилинади.
Kun.uz таҳририяти ушбу санада барчага мустаҳкам оилавий бахт тилаб қолади.