Бухоро вилоятининг туристик брендини ишлаб чиқиш бўйича кўрик-танлов ўтказилади

Ўзбекистон 15 Май 2015 1187

Бухоро вилоят туристик салоҳиятини дунёга танитиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш, ҳудудда ягона туристик бреднинг шаклланиши билан бирга уни дунёга кенг тарғиб қилиш, танлов доирасида тарихий ва маданий меросларни, Ўзбекистондаги меҳмонновозликни ўзида акс эттирган бренд яратиш бўйича кўрик-танлови ўтказиш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимлиги, “Ўзбектуризм” миллий компанияси Бухоро минтақавий бўлими томонидан вилоятининг туристик бренди (лого ва шиори)ни ишлаб чиқиш бўйича кўрик-танлов эълон қилинади.

Бу кўрик-танлов янги, антиқа лойиҳалар таклифлардан саралаб олинади ва Бухоро вилоятининг туристик бренди мақомига эга бўлади. Ғоялар ва лойиҳалар орасидан энг яхшиси сараланади. Мазкур кўрик-танловда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Бухоро вилоятининг туристик бренди (лого ва шиори)ни ишлаб чиқиш бўйича кўрик-танловининг “Энг зўр туристик бренд” ҳамда “Энг зўр туристик бренд шиори” номинациялари ғолиблари танланади.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш учун “Энг зўр туристик бренд” ҳамда “Энг зўр туристик бренд шиори” номинациялари бўйича вилоят ишчи гуруҳи номига ариза ёзиш орқали амалга оширилади (ариза намунаси илова қилинади).

Бухоро вилоятининг туристик бренди (лого ва шиори)ни ишлаб чиқиш бўйича кўрик-танловининг “Энг зўр туристик бренд” ҳамда “Энг зўр туристик бренд шиори” номинатсиялари ғолиблари:

 

1-ўрин 2та номинациялар бўйича - 2та ноутбук ҳамда ғолибликни тасдиқловчи диплом; 

2-ўрин 2та номинациялар бўйича - 2 та планшет;

3-ўрин 2 та номинациялар бўйича - 2та фотоаппарат ҳамда ғолибликни тасдиқловчи дипломлар билан вилоят ишчи гуруҳи томонидан тақдирланадилар.

Танлов натижалари вилоят ишчи гуруҳи томонидан Ҳакамлар ҳайъати қароридан сўнг вилоят телерадиокомпанияси, барча оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда www.buxoro.uz, www.uzbektourism веб сайтларида эълон қилинади.

Танловда аризаларни топшириш иштирокчининг шахсан ўзи томонидан амалга оширилиши лозим. Танловда қатнашиш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган шахсларга берилади.

Кўрик-танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этиш лозим;

“Энг зўр туристик бренд” номинация бўйича:

- ариза;

- расм 3*4 (2 та);

- танловда тақдим этилаётган лойиҳанинг қисқача мазмуни;

- бренднинг логоси электрон кўриниши (ТИФФ, ПСД ёки ЖПГ 1500 пх.) форматида бўлиши;

“Энг зўр туристик бренд шиори” номинация бўйича:

- ариза;

- расм 3*4 (2 та);

- танловда тақдим этилаётган шиорнинг қисқача мазмуни;

- бренднинг шиори кўпи билан 2-4 сўзлардан (масалан “Тарих билан ҳамнафас бўл!”, “Боқийлик сари қадам” ёки “Ҳайратланиш роҳати” каби) ташкил қилиши, қисқа сатрларда кенг маъноли шиорларни тақдим этиш.

Кўрик-танловда аризалар 2015 йилнинг 15 апрелдан 15 августга қадар “Ўзбектуризм” миллий компанияси Бухоро минтақавий бўлимида қабул қилинади.

Кўрик-танлов 2015 йил 4-5 сентябр кунларида Бухоро шаҳрида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14585 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68274 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37136 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 1022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1128 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1699 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1707 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар