Бурунди ҳукумати амалга ошмаган давлат тўнтаришига бўлган ҳаракат ташкилотчиларини ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, фитначилар президент Пьер Нкурунзизани ҳокимиятдан олиб ташламоқчи бўлган. Ташкилотчиликда айбланаётган уч нафар генерал қўлга олинган.
Айни пайтда президентга қарши намойишлар давом этмоқда. У бир неча соатдан сўнг миллатга мурожаат қилиши айтилмоқда.