Чилида деворга сурат чизгани учун икки талаба ўлдирилди

Жаҳон 15 Май 2015 4008

Чилининг Вальпараисо шаҳрида иккита талаба деворга граффити чизиш чоғида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда France 24 хабар бермоқда.
Айтилишича, бири 18, бири 24 ёшда бўлган талабалар 22 ёшли йигит томонидан ўлдирилган.
Вальпараисода талабалар Пиночет давридан қолган таълим тизимини ислоҳ қилишни талаб қилиб норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда. Мана шу намойишларда иштирок этаётган икки талаба бир уйнинг деворига сиёсий гарффитилар чизиб, плакатлар ёпиштирган. Буни кўриб қолган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири талабалар билан низога кириб, уларни ўлдириб қўйган.

Кўпроқ янгиликлар