Европа лигасининг яримфинали доирасида "Днепр" ва "Наполи" жамоалари Киевнинг "Олимпийский" ўйингоҳида жавоб учрашувини ўтказишди ва украинлар жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа финалига чиқди.

Бу ўйиндан кейин мезбон жамоа мухлислари трибунада тўполон уюштиришди. Мухлислар меҳмон жамоа мухлислари ўтирган секторга ҳужум уюштиришган ва уларга турли буюмлар отиб, ҳақоратлашган. Полиция ўз вақтида жанжални тўхтатган.

Айни вақтда айбдорларни аниқлаш ва уларга чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.