14 май оқшомида Европа лигаси мусобақасининг яримфинал жавоб учрашувларидан ўрин олган “Днепр” ҳамда “Наполи” клублари ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 58-дақиқасида Селезнев томонидан киритилган гол, якунда майдон эгаларига муҳим ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, “Днепр” икки ўйин натижасига кўра “Наполи”дан устун келди ва Европа лигаси финалига йўлланмани қўлга киритди. Энди украиналиклар 27 май куни финалда "Севилья"га қарши майдонга тушади. 

Европа лигаси. Ярим финал
Жавоб учрашуви

Днепр Украина – Наполи Италия 1:0
Гол: 1:0 – 58 Селезнев.
Днепр – Бойко, Чеберячко, Дуглас, Федецкий, Лео Матос, Канкава, Федорчук, Ротань, Лучкевич (Матеус, 67), Коноплянка (Гама, 86), Селезнев (Калинич, 75).
Наполи – Андухар, Гулям, Бритос, Альбиоль, Маджо, Лопес Сильва (Энрике, 79), Инлер, Инсинье (Мертенс, 61), Кальехон, Габбьядини (Гамшик, 55), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Лео Матос (23), Габбьядини (27), Федецкий (44), Селезнев (70), Канкава (75), Гулям (81), Матеус (85), Кальехон (85), Бойко (90).
Дастлабки учрашув: 1:1