"Реал" президенти Флорентино Перес клубнинг чемпионлар лигасидаги муваффаққиятсизлиги ҳақида фикр билдирди.

"Албатта, бу кунни Мадрид учун қувончли деб бўлмайди. Мухлисларимизнинг ҳафсаласи пир бўлгани рост, аммо бу бизга янада тиришиб ишлаб, кучлироқ бўлишимизга туртки беради. "Реал" ҳеч қачон тўхтаб қолмайди ва 11-ғолиблик учун курашишда давом этамиз. Қўллаганиклари учун мухлисларимизга раҳмат. Улар ва клуб аъзолари туфайли клубимиз афсонавий деган номга эга", - дейди Перес.