Франция “Мистрал”лар учун олинган 785 млн еврони Россияга қайтаришга тайёр

Жаҳон 15 Май 2015 2108

Франция Россия билан тузилган шартномани бекор қилиб, “Мистрал”лар қурилиши учун олинган 785 млн еврони қайтаришга тайёр. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси хабар бермоқда.
Нашрга маълум бўлишича, Париж вертолёт ташувчи кемалар етказиш бўйича шартномани бекор қилиш юзасидан ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаб, уларни Москвага юборган. Россия мутасаддилари ҳужжатларни кўриб чиққач, муросага эришилиши кутилмоқда.
Тахмин қилинишича, Россия кемаларни учинчи томонга сотишга ёзма рухсатнома бергандан сўнг ўз пулларини қайтариб олади. Аммо, Россия кемалар қурилишига ва шу билан боғлиқ ишларга 1.163 млр евро сарфлаганини даъво қилмоқда; у Франция кўрсатилган миқдордаги пулни қайтармагунга қадар реэкспортга ёзма рухсат бермайди.

Кўпроқ янгиликлар