Google Ер шарини икки қисмга “арралади”

Технология 15 Май 2015 2369

Google қидирув тизими 13 май куни ўзининг бош саҳифасида даниялик сейсмолог Инге Леманн таваллуд кунининг 127 йиллигига бағишланган анимацияланган тасвирни жойлаштирди.

Google’нинг янги дудлида ўртасидан қоқ иккига бўлинган Ер сайёраси ва улар ўртасида жойлашган Ер ядроси тасвирланган (дудл - байрам кунлари, машҳур инсонларнинг таваллуд куни, Олимпия ўйинлари каби йирик воқеалар пайтида Google ўзининг расмий логотипини алмаштирадиган тасвирлар, анимациялар ва кичик ўйинлар).

Гап шундаки, Инге Леманн 1936 йилда оламшумул кашфиётни амалга оширган, яъни у Тинч океанининг жанубий қисмидаги зилзилардан тарқаладиган сейсмик тўлқинларни ўрганиш негизида сайёрамизнинг ички ядроси борлигини аниқлаган.

Даниялик геофизик, сейсмолог олима ва Лондон Қироллик жамияти ўқитувчиси бўлган Леманн ўзининг бутун илмий фаолияти давомида ўзининг улкан ютуқлари учун кўплаб мукофотлар билан тақдирланган. 1997 йилда АҚШ геофизика иттифоқи Инге Леманн шарафига “Ер мантияси ва ядросининг тузилиши, таркиби ва динамикасини тушуниш учун қўшган улкан ҳиссаси учун” медалини таъсис этди.

Олима 1993 йил 21 февралда ўзининг она шаҳри Копенгагенда вафот этган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47526 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7694 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18854 Ўзбекистон
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 396 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 814 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 634 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 595 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 2058 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар