Ироқда содир этилган қўпорувчилик ҳаракати 10 нафар полициячининг ҳаётини олиб кетди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот органларининг яна 7 нафар ходими жароҳатланган.
Анбар вилоят кенгаши аъзоси Атал ал-Фахдавнинг сўзларига қараганда, ар-Рамади шаҳрида ИШИД жангарилари билан тўқнашувлар ҳанузгача давом этмоқда.