АҚШ чемпионатида иштирок этувчи "Орландо Сити" клубининг яримҳимоячиси Кака "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан таққослаб кўрди

"Месси - даҳо. Криштиану Роналду эса замонавий футболнинг намунаси - рамзи. Якунда энг яхши деб, жамоавий натижа ва кўрсаткичлар ҳисобга олинади. Акс ҳолда "Олтин тўп"ни иккита қилиш керак бўлади.

Менга Криштиану Роналду жуда ёқади. Чунки у универсал футболчи, у икки оёқ ҳамда бош билан бир хил даражада ўйнайди. У ҳамма нарсани билади.

Уни дўст сифатида ҳам ҳурмат қиламан", - дейди Кака.