Криштиану Роналдунинг 2015 йилдаги ўртача натижадорлиги учдан бир қисмга тушиб кетди

Спорт 15 Май 2015 1582

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 2015 йилнинг биринчи ярмини ўзига хос бўлмаган паст даражада ўтказмоқда.

Айни пайтда португалиялик ўйинчи 2014/15 йиллардаги мавсумда “Реал” учун барча мусобақаларда жами 55 тўп урди. У бу тўплардан 32 тасини 2014 йилда ўтказган 25 та ўйинида, қолган 23 та тўпини 2015 йилда ўйнаган 27 та ўйинида киритган.

Шу тариқа Роналдунинг ўртача натижадорлиги бир ўйинга 1,28 та тўпдан жорий йилдаги 0,8 та тўпгача тушиб кетган.

Шу билан бирга Роналду “Реал” сафида жами 307 та тўп киритиб, “Реал”нинг афсонавий ўйинчиси Альфредо Ди Стефанога етиб олди ҳамда “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгалламоқда. Бундан ташқари, у Чемпионлар Лигасининг тўртта мавсумида 10 та ва ундан кўпроқ тўп урган биринчи ўйинчига айланди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17445 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22486 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11413 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12301 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40729 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53000 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар