Латвияда ҳаво ҳудудини кузатиш учун НАТО ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимига кирувчи радиолокатор ўрнатилди.

Бу ҳақда Латвия миллий қуролли кучлар қўмондони Раймонд Граубе маълум қилди.

Қайд этилишича, радиолокатор Латвиянинг Вентспилс шаҳри яқинида ўрнатилган.

Вентспилсдан ташқари, Резекн ва Лиелвард шаҳарларида ҳам радиолокаторлар ўрнатилган. Ушбу радиолокаторлар ёрдамида Латвия қуролли кучлари бутун давлат чегарасини кузата олади.