Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, "Ўзбекмузей” республика жамғармаси ва Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида "Ўзбекистон музейлари истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистонда фаолият юритаётган давлат ва уй музейлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари эрта тонгда буюк аллома Алишер Навоийнинг пойига гулчамбар қўйдилар.

Сўнгра Навоий вилоят ҳокимлигида ташкил этилган музей тантанали равишда очилди.
Тадбирда музейларни археологик топилма ва экспонатлар билан бойитиш, уларни асл ҳолича сақлаш, бунда малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида фикр алмашилди. Ана шундай сайёр илмий-амалий тадбирлар, очиқ осмон ости музейларидаги семинарлар Ўзбекистон музейлари истиқболини янада юксалишига муҳим омил бўлади.