Ўзбекистон Давлат Консерваториясида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Маданият 15 Май 2015 1001

Бугун 15 май куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясида ёшлар ўртасида опера ижрочилик санъатининг ривожланишида "Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг республика очиқ кўрик-фестивалининг аҳамияти” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли бошқарма бошлиқлари, мазкур кўрик-фестивалнинг Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва кўрик фестивал ғолиблари иштирок этди. 

Матбуот анжуманини Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, кўрик-фестивалнинг ҳакамлар ҳайъати раиси Б. Якубов кириш сўзи билан очиб берди. 
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларига мазкур кўрик-фестивалнинг мақсади, эришилган натижалари, Ўзбекистонда опера ижрочилик санъатининг ривожланиш динамикаси тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек анжуманда Опера хонандаси (тенор), бастакор, Санкт-Петербургдаги Мариинск опера ва балет театри ходими, Санк-Петербург Давлат консерваториясининиг вокал кафедраси профессори (Россия) Г. Ханеданян, Вокал бўйича Халқаро экспертлар ассоциацияси аъзоси, "Ёш қўшиқчилар академияси” бадиий раҳбари, Санкт-Петербургдаги Маринск опера ва балет театри опера режиссёри (Россия) Л. Гергиэва Ўзбекистонда ёшлар учун яратилган имкониятлар ва опера ижрочилик санъатининг ривожланиш динамикаси тўғрисида сўзлаб, Ўзбекистонда янги овозлар кўпайгани ва уларга Давлат томонидан яратилаётган бундай шароитларга хавас қиларлик даражада экани ҳақида гапиришди.

Анжуман якунида мазкур кўрик-фестивал ғолиблари тадбир юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар