Лондоннинг «Челси» клуби дарвозабони Петр Чехнинг агенти Виктор Коларж мижозининг келажакдаги фаолияти борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Чехнинг «Челси» билан ҳали ниҳоясига етмаган шартномаси бор, бироқ сизга шуни айтишим мумкинки, клуб мижозимга қизиққан жамоалар билан музокара олиб боришимизга рухсат берган».

«Петрнинг ўзи ҳам топ-клуб сафида доимо асосий таркибда тушишни истамоқда», – дея Коларжнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com интернет нашри.