Бурятияда Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари “Урал” юк машинасини пора тариқасида олганлари учун 7 йил қамоқ жазосига ва 19 млн рубль жаримага ҳукм қилинди. Бу ҳақда республика прокуратураси сайтида маълум қилинди.
Терговнинг аниқлашича, инспекторлар Норбоев ва Ушков “Ирокинда” кони тоғ-транспорт цехи раҳбаридан пора сифатида “Урал” юк машинасини олган. Унинг нархи бозорда 320 минг рублни ташкил қилади. Бунинг эвазига полициячилар транспорт цехи ҳайдовчиларининг ҳуқуқбузарликларини “кўрмай қолишлари” талаб этилар эди.
Суд инспекторларни айбдор деб топиб, 7 йил қаттиқ режимли колонияда озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарлар 19.3 млн рубль миқдорида жарима тўлайди.